Де Хеа МЮга қандай шарт қўймоқда?

"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид де Хеа жамоа раҳбариятидан маошининг оширилишини талаб қилмоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда 28 ёшли испаниялик футболчи МЮдан ҳафтасига 340 минг евро маош тўлашларини сўрамоқда. Таъкидлаш керакки, у ҳозирда ҳафтасига 230 минг евро олади.

Маълумот учун, де Хеа жорий мавсум АПЛда 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 32та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!