Дембелега АПЛнинг яна бир гранди қизиқиб қолди
"Барселона" клуби вингери Усман Дембеле фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Испан нашрлари тарқатган хабарга кўра 21 ёшли франциялик футболчи учун курашга “Ливерпуль” ҳам қўшилган. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Дембелега “Арсенал”дан жиддий қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўз навбатида каталонияликлар раҳбарияти ҳам аксарият қоидаларга риоя қилмаётгани ва машғулотларга жиддий эътибор бермаётгани сабаб Дембелени сотиб юборишга қарши эмас.
Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди. Каталонияликлар уни 2017 йилнинг ёзида “Боруссия” Дортмунддан 115 млн еврога сотиб олган эди.
Фикрлар