Денис Истомин ўз ўрнида қолди

 
Профессионал теннисчилар уюшмаси - АТР 2017 йилнинг дастлабки рейтинг жадвалини эълон қилди.
 
Жаҳон рейтингида мамлакатимизнинг энг кучли теннисчилари ўз ўрниларини сақлаб қолди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин жаҳон рейтингида 121-поғонада қайд тилган. Ҳамюртимиз "Катта дубулға" туркумига кирувчи энг нуфузли тўрт мусобақадан дастлабкиси Австралия очиқ чемпионати асосий тўрида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. Агар Денис Истомин мазкур мусобақада муваффақиятли қатнаша олса, кучли юзликка кириш имконига эга бўлади.
 
 
Жаҳон рейтингига киритилган Ўзбекистон теннисчиларидан Санжар Файзиев 368-қаторда қайд этилган бўлса, 21 ёшли Темур Исмоилов 413-поғонадан жой олган. Тажрибали Фаррух Дўстов эса секин-аста ўз мавқеини бой бермоқда. Бу гал 30 ёшли теннисчимиз 505-ўринга тушди.
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!