Денисов ва Шомуродов жамоаларининг баҳси қолдирилмайдиган бўлди
"Крилья Советов" клубининг ривожланиш бўйича директори Александр Шикунов "Самара Арена"нинг эртага 8 декабрь куни Россия премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган “Ростов”га қарши баҳсга нечоғлик тайёр эканлиги ҳақида гапириб ўтди.
- Стадион ўйинга тайёрми?
- Нега энди йўқ? Бизда ҳаво ҳарорати паст эмас. Термометр бор йўғи минус 4 даражани кўрсатмоқда.
- Демак “Ростов”га қарши ўйин қолдирилмайди.
- Бунга ҳеч қандай сабаб йўқ. Эртага хатто ҳарорат плюс бирга кўтарилади. Ҳа, ўйин яхши об-ҳавода ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал совуқ об-ҳаво сабаб Россия чемпионатининг айрим ўйинлари қолдирилган эди.
Маълумот учун, "Крилья Советов" сафида Виталий Денисов тўп сурса, "Ростов"да Элдор Шомуродов ҳаракат қилади.
Фикрлар