Дешам Мбаппени Трезеге ва Анриларга қиёслади

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 19 ёшли ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“1998 йил Давид Трезеге ва Тьерри Анрилар ҳам ҳудди Килианнинг ёшида эдилар, лекин у каби жамоанинг муҳим ўйинчилари эмасдилар. Мбаппе аллақачон етук футболчига айланиб улгурди. Унинг Франция терма жамоаси сафида ўйнаётганидан хурсандман”, - дейди Дешам.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе яқинда якунланган ЖЧ-2018 давомида ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди ва якунда ФИФА томонидан мусобақанинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!