Дешам жароҳатланган Погба ва Марсьяль ўрнига терма жамоага АПЛдан кимларни чақирди?

"Манчестер Юнайтед" клуби футболчилари Поль Погба ва Антони Марсьяль жароҳати сабаб ноябрь ойидаги ўйинларда Франция терма жамоасига ёрдам беришолмайди.

Шу боис бош мураббий Дидье Дешам ушбу икки футболчи ўрнига АПЛда тўп сураётган бошқа бир франциялик футболчилар - Александр Ляказатт (“Арсенал”) ва Мусса Сиссоколарни (“Тоттенхэм”) таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, амалдага жаҳон чемпионлари дастлаб 16 ноябрь куни УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Голландияга қарши, сўнгра эса 20 ноябрь куни Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!