Ди Мария МЮга қарги кечадиган жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин
RMC нашри тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчининг "қизил иблислар" мухлисларига провакацион ҳаракати учун ташкилот уни жазолаши мумкин.
30 ёшли футболчи ўзи томон улоқтирилган шиша идиш ичидаги пивони ичаётгандек қилиб кўрсатган ва уни улоқтирган.
Хабарда айтилишича, Ди Мария "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Париждаги жавоб баҳси 6 март куни бўлиб ўтади.
Фикрлар