Ди Мария ПСЖда қолади

ПСЖ клуби вингери Анхель Ди Мария ўзининг келажак фаолияти борасида якуний қарорга келди.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчи парижликлар билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эришган. Янги келишувга кўра Ди Мария “Парк Де Пренс”да 2021 йилга қадар тўп суради.

Маълумот учун, Ди Мария жорий мавсум ПСЖ сафида жами 5та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!