Дибала ПСЖга ўтиши мумкинлигига шаъма қилди

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Пауло Дибала ПСЖга кўчиб ўтиши мумкинлигини инкор этмади. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли аргентиналик футболчига шунингдек "Манчестер Сити" ва "Бавария"дан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

“Келажакда мени нималар кутаётгани ҳақида аниқ айта олмайман. Футболчи фақатгина бугунги ўйнаётган жамоаси ҳақида ишонч билан гапириши мумкин.

Мен ҳозирда Туринда бахтлиман. “Ювентус”да ўйнашни бир умр орзу қилганман. Келажакда нималар бўлишини эса билмайман.

Француз жамоасига ўтиш? Ҳамма нарса бўлиши мумкин”, - дейди Дибала.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум “Юве” сафида жами 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ва 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!