Дибала: "Ювентус" ЕЧЛда фаворитлигини майдонда исботлаши керак
“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала “Атлетико”га қарши ЕЧЛ 1/8 финал учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Биз “Атлетико” ўйин услубини биламиз. Диего Симеоне жамоани яхши шакллантирган. Финалгача етиб бориш учун ва турнирда ғалаба қозониш учун ҳар қандай рақибни ютиш керак. Осон ўйинлар ва кучсиз жамоалар бўлмайди. “Атлетико” ҳимояда кучли ва қарши ҳужумда ўйнайди. Агар ҳимояни унутиб қўйсанг, бундан фойдаланадиган футболчилар кўп. “Ювентус”га келганимда жамоа финалда “Барселона” билан ўйнаган. Кейинги мавсум яна финалга чиқдик ва “Реал”га ютқаздик. Бунга эътибор бериш керак эмас. Биз асосий фаворит эканмиз, буни майдонда иботлашимиз керак, – дейди Дибала УЕФА матбуот анжуманида.
Фикрлар