Диего Коста "Арсенал"га қарши баҳсда "Атлетико"га ёрдам беролмаслиги мумкин

  • 13 апрель, 2018, 21:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Диего Коста сон қисмидан жароҳат олди.

Tecno

Гап шундаки 29 ёшли футболчи кеча УЕФА Европа лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида бўлиб ўтган “Спортинг”га қарши ўйинда ушбу ҳолатга йўлиққан. Айни дамда унинг қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Баъзи хабарларга қараганда Коста Европа лигасининг “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган ярим финал учрашувларини ўтказиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!