Дилшод Чориев Тошкент Гран Приси кумуш медали соҳиби
Пойтахтимизда ўтказилаётган дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги куни ҳам ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.
Айни пайтда -90 кг вазн тоифасидаги полвонлар медаллар учун татамига кўтарилишмоқда. Ушбу вазн тоифасининг финал баҳсида ҳамюртимиз Дилшод Чориев тожикистонлик Комроншоҳ Устопириёнга қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли кечган баҳсда спортчимиз рақибидан қўшимча вақтлардаги огоҳлантиришлар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали соҳибига айланди.
Фикрлар