
“Динамо” – “Қўқон-1912”. Превью
Эртага "Қўқон-1912" жамоаси 20-тур доирасида “Динамо”га қарши майдонга тушади. Қўқонликлар матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига оид статистик маълумотларни тақдим қилди.
Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Олий лигада 17 бор тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 8 тасида вакилларимизнинг қўли баланд келган. Тўртта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Бешта учрашувда самарқандликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати – 21-20, бизнинг фойдамизга. Ўзаро ўйинларда жамоамиз 28 очкони қўлга киритган. “Динамо” эса 19 очко бор.
Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув:
14.03.2015
Динамо – Қўқон-1912 – 0:1 (0:1)
28.05.2003
Самарқанд – Қўқон-1912 – 2:1 (1:1)
19.10.2002
Самарқанд – Қўқон-1912 – 2:1 (2:0)
19.11.2000
Самарқанд-Динамо – Темирйўлчи – 2:3 (0:2)
01.08.1999
Самарқанд – Темирйўлчи – 6:0 (2:0)
Ҳакамлар
Пайшанба куни ўтказиладиган “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашувини Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди. Ушбу ҳакам жорий йилда “Қўқон-1912”нинг учта учрашувини бошқариб борганди.
Олий лига, 20-тур
7 сентябрь, пайшанба
«Динамо» (Самарқанд) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Бошланиш вақтлари
Эртага Самарқандда бўлиб ўтадиган учрашув соат 16:30да бошланиши кўзда тутилган. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади.
Фикрлар