Доннарумма мактабни тамомлади

Италиянинг "Милан" клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма 19 ёшида мактабни тамомлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича иқтидорли посбон имтихонларни муваффақиятли тамомлаган ва ўрта маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи аттестатга эга бўлган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Доннарумма аслида мактабни ўтган йили тамомлаши лозим эди. Бироқ, ёшлар ўртасида Европа чемпионатида иштирок этгани учун имтихонларда қатнаша олмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!