Достон Ёқубов жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби!

Ашхобод шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. 

Эркаклар ўртасида 67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Достон Ёқубов мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Юртдошимиз гарчи даст кўтариш машқини 139 кг билан 12-поғонада якунлаган бўлсада, ўзининг севимли силтаб кўтариш машқида 184 кг натижа билан кумуш медалга эгалик қилди. Мусобақа якунида икки кураш бўйича юртдошимиз 319 кг билан тўртинчи поғонани банд этди. Батафсил: 

Оғир атлетика. ЖЧ. Ашхобод, Туркманистон

-67 кг, эркаклар

1. Ли Чен (Хитой) – 332 кг (150 кг + 182 кг)

2. Хуанг (Хитой) – 323 кг (152 кг + 171 кг)

3. Майора (Венесуэла) – 322 кг (147 кг +  175 кг)

4. Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 319 кг (139 кг +  180 кг) . . .

Бу оғир атлетика бўйича терма жамаомизнинг жорий жаҳон чемпионатидаги илк медали бўлди. Келгуси кунларда баҳс олиб борадиган юртдошларимизга ҳам муваффақият тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!