Дракслердан сўнг “Вольфсбург”нинг яна бир футболчиси Францияга йўл олиши мумкин

Германиянинг “Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Луис Густаво яқиндагина жамоани тарк этган Юлиан Дракслернинг ортидан Францияга йўл олиши мумкин.

Аниқроғи, 29 ёшли бразилиялик хавбекнинг хизматларига айни дамда Франция чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Ницца” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Италиялик машхур журналист Жанлука ди Марционинг маълум қилишича томонлар аллақачон ушбу трансфер юзасидан музокараларни бошлаб юборишган.

.

Маълумот учун, бу мавсум Бундеслиганинг 11та учрашувида майдонга тушган Густаво ўз ҳисобига бирорта ҳам аниқ зарба ёздириб кўйишга эришмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "бўрилар"нинг бошқа бир аъзоси Юлиан Дракслер Франциянинг амалдаги чемпиони - ПСЖ клуби билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!