Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди
Қарши шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги якунланди.
20 ва ундан катта бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақалардаги чемпионат баҳсларида Дмитрий Зайцев (Самарқанд) биринчи, Камронхон Умаров (Қашқадарё ) иккинчи, Валерий Пономарёв (Тошкент ш.) учинчи ўринни қўлга киритди.
Аёллар ўртасидаги мусобақаларда Юлдуз Жўраева (Қашқадарё) биринчи, Иродахон Олимова (Фарғона) иккинчи, Гулнора Ахмедова (Сурхондарё) учинчи ўринни қўлга киритди.
1999-2000 йилларда тўғилган ёшлар ўртасидаги мусобақаларда Тошкент шахри вакили Умидбек Алимов биринчи, андижонлик Мухаммадазиз Турсунбоев иккинчи, сирдарёлик Азиз Ғаниев учинчи ўринга эга бўлди. Шу ёшдаги қизлар баҳсида Латофат Содиқова (Тошкент ш.) биринчи, Севара Суярова (Навоий) иккинчи, Дилафруз Саидова (Хоразм) учинчи ўринни банд этишди.
Чемпионатда умумжамоа ҳисобида Қашқадарё вилояти вакиллари биринчи, Сурхондарё вилояти дуатлончилари иккинчи, Фарғона вилояти вакиллари учинчи ўринни қўлга киритишди.
Дуатлон бўйича Ўзбекистон биринчилигида 17 ёшгача бўлган спортчилар ғолиблик учун имкониятларини ишга солишди. Натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасида қашқадарёлик Жаҳонгир Самиев биринчи, пойтахтлик Камрон Ходжаев иккинчи, Андижон вилояти спортчиси Мухаммадқодир Нуриддинов учинчи ўринга эга бўлди. Шу ёшдаги қизлар мусобақасида Арина Мирзабекова (Тошкент ш.) биринчи, Севара Бобоқулова (Қашқадарё) иккинчи, Диана Демьянинко (Сирдарё) учинчи ўринни эгаллади.
- Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан йиллик мусобақалар тақвимига кирган олтита турнир март ойида ташкил этилди. Булар пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги, ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон кубоги, автокросс бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичи, радиоалоқа спорти бўйича мамлакат чемпионати, мотокросс бўйича Ўзбекистон кубоги ҳамда дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги. Мусобақалар натижасига таяниб шуни ишонч билан айтиш мумкинки, техник ва амалий спорт турлари мамлакатимиз ёшлари орасида йилдан йилга ривожланиб бормоқда, - дейди Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бўлим бошлиғи А.Зияев.
Фикрлар