Дуглас Коста аварияга учради (ФОТО)

Туриннинг "Ювентус" клуби вингери Дуглас Коста йўл-транспорт ҳодисасига учради. ББу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Унга кўра тўқнашув Ливорно-Феррарис ва Сантия автомагистралида содир бўлган. Бразилиялик футболчи шу куни ўзининг Jeep Cherokee автомобили билан Fiat Punto машинасига бориб урилди. Натижада Костага ҳеч қандай зарар етмаган, бироқ иккинчи автомобилнинг ҳайдовчиси шикастланган ва у дарҳол шифохонага ётқизилган.

Маълумот учун, Дуглас Коста жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!