
ЕЧЛ. “Атлетико” – “Реал”. Таркиблар маълум
Бироздан сўнг Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви бошланади. Унда Мадриднинг икки жамоаси – “Атлетико” хамда “Реал” ўзаро кураш олиб боради. Ҳар иккала жамоа мураббийлари эса бугунги ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчиларни эълон қилди.
“Атлетико": Облак, Савич, Годин, Хименес, Фелипе Луис, Габи, Коке, Сауль, Карраско, Гризманн, Торрес.
“Реал”: Навас, Данило, Варан, Рамос, Марсело, Кроос, Каземиро, Модрич, Иско, Бензема, Роналду.
Эслатиб ўтамиз мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 23.45 да старт олади.
Фикрлар