ЕЧЛ ҳафталигининг энг яхши ўйинчиси ва энг чиройли голига номзодлар аниқланди

УЕФА матбуот хизмати ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турининг энг чиройли голига номзодларни эълон қилди.

Бунга ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария, “Реал” ҳимоячиси Марсело, “Манчестер Сити” етакчиси Бернарду Силва ва “Наполи” ҳужумчиси Лоренцо Инсинье даъвогарлик қилмоқда.

Шунингдек, ЕЧЛ ушбу ҳафтасининг энг яхши ўйинчиси номига “Рома” ҳужумчиси Эдин Жеко, “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Давид Сильва, “Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салах ва Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Ашраф Ҳакими кураш олиб боришади.

УЕФА сайтида овоз бериш жараёни кетмоқда, унда барча мухлислар иштирок этишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!