Эктор Купер: Осиё кубогида ғолиб чиқмоқчимиз
Мазкур мусобақа олдидан бугун ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мурабиийи Эктор Купер билан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
"Австралиядаги йиғиндан кейин журналистларда саволлар кўпайиб кетди. Натижа ҳам салбий бўлди. Бу хатолардан хулоса чиқариб олишимиз мумкин. Осиё кубогига етарли даражада тайёрланган ҳолда етиб борамиз деган умиддаман.
Биз ўртоқлик учрашуви ва расмий баҳсларга бир хил тайёргарлик кўрамиз, лекин базида натижа ўхшамайди. Масалан Жанубий Кореяга қарши беллашувда бу кўринди.
Ҳозир ҳимоявий услубни кўпчилик танқид қилди. Лекин Франция термаси жамоаси ҳам жаҳон чемпионатида ҳимоявий тактикада ҳаракат қилди ва натижа кўрсатди.
Агар биз нимададир хато қилсак ўша заҳоти тактикани ўзгартирамиз. Масалан Осиё Кубогида бошқача услубда ўйнашимиз мумкин.
Осиё кубогига таркиб танлашда урғу фақатгина ноябрда бўлиб ўтган йиғинда қатнашган футболчиларга қаратилмайди. Шу пайтга қадар ташкил этган барча йиғинлар давомида бир қатор футболчиларни ўз кўз остимизга олиб қўйганмиз. Қoлаверса, ҳали олдинда яна битта ўқув-машғулот йиғинимиз мавжуд. Балким мухлисларимиз, Осиё кубогига борадиган таркибда умуман янги номларни кўришлари ҳам мумкин бўлади. Мақсадимиз Осиё кубогида ғалаба қозониш.
Барча терма жамоанинг ўз услуби бўлиши керак. 5-6 хил тактикани қўллаб бўлмайди. Албатта ўзгариш бўлади. Яна бир бор айтаман, биз Осиё кубогига ғалаба учун борамиз. Барча режаларимиз ўхшаса, албатта мақсадга етишамиз.
Шундай вазиятлар бўладики, мағлубиятлардан сўнг барчада кайфият туши кетади ва бу нормаль ҳолат. Кўпчилик ишонмаяпти, лекин биз Осиё кубогида яхши натижа қайд этишимиз мумкин", - деди аргентиналик мутахассис.
Фикрлар