Эктор Купер ва футбол юлдузлари иштирокида ёш футболчилар учун учрашув ташкил қилинди (фото)
Ads
Бугун пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида "Junior" футбол мактаби томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва футбол юлдузлари иштирокида учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Унда ФИФА рефериси Равшан Эрматов, миллий терма жамоамиз собиқ сардори, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров, терма жамоамиз аъзолари Марат Бикмаев ва Анзур Исмоиловлар қатнашишди.

Ёш футболчилар миллий терма жамоамиз бош мураббийи ва футбол юлдузларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Сўнгра болажонлар учун учрашувнинг юлдузли меҳмонлари томонидан дастхатлар улашилди ва улар билан бирга эсдалик учун суратга тушилди.

Бу каби учрашувлар ёш футболчиларда катта таассурот қолдириб, уларнинг келгусида машҳур футболчи бўлиб, терма жамоамиз таркибида тўп суриш орзусига катта туртки бўлиши шубҳасиз.
64f12173162f562a75f65320e5a95039e646c60d
8a0e566ee4c666a77e19973f5ae3b4c36633c9c5
0521bbedc8528a484b5591dc352a4578e570d17a
fdf327252dccb74282ee99400508e8e3ca2a814c