Эль-класикони бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

28 октябрь куни Испания Ла Лигасининг 10-туридан ўрин олган  "Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги марказий баҳс Хосе Мария Санчес Мартинес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилди.

Алехандро Эрнандес эса ушбу учрашувда видеоассистент сифатида ишлайди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Мартинес учун “класико” бегона эмас. Боиси, у ўтган йилнинг декабрида ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсни бошқарган ва ўшанда “Барселона” “Реал” дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллаб ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, "Барселона" - "Реал" баҳси 28 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!