Элина Свитолина дунёнинг тўртинчи рақамли теннисчисига айланди

Сингапур шаҳрида ниҳоясига етган, аёллар ўртасидаги якуний турнирда ғалаба қозонган украиналик  Элина Свитолина WTAнинг янгиланган рейтинг жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилиб олди.

Жадвалинг кучли учлигида ўзгариш рўй бермади. Афсуски, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова бир поғона пастлаб, 127 ўриндан жой олди.

WTA рейтинги. 29 октябрь 2018 йил ҳолатига кўра: 

1. (1) Симона Халеп (Руминия) - 6921

2. (2) Анжелик Кербер (Германия) - 5875

3. (3) Каролин Возняцки (Дания) - 5586

4. (7) Элина Свитолина (Украина) - 5350

5. (4) Наоми Осака (Япония) - 5115

6. (6) Слоан Стивенс (АҚШ) - 5023

7. (5) Петра Квитова (Чехия) - 4630

8. (8) Каролина Плишкова (Чехия) - 4465

9. (9) Кики Бертенс (Голландия) - 4335

10. (10) Дарья Касаткина (Россия) - 3315

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!