Эмери "Арсенал" раҳбариятидан Мустафини трансферга қўйишни сўрамоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоа раҳбариятидан германиялик ҳимоячи Шкодран Мустафини трансферга қўйишни сўрамоқда.
Goal.com тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис 26 ёшли футболчининг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйинларидан қониқмаяпти ва шу боис ёзги трансферлар даврида ундан қутулмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Мустафи “Арсенал” сафига 2016 йил “Валенсия”дан 41 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Маълумот учун, Мустафи жорий мавсум “канонирлар” сафида жами 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол уришга эришди.
Фикрлар