Эмери: Бир кун келиб мағлуб бўламиз
"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигаси доирасида "Спортинг"га қарши учрашув натижалари (1:0) бўйича ўз фикрини билдирди.
- Мен ўз ишимдан ва меҳнатимдан қониқяпман. Тан олиш лозим, ҳар бир учрашув биз учун жуда қийин кечмоқда. Тарихдан маълумки, "Арсенал" ҳамма вақт мушкул вазиятларни ўз бошидан ўтказади.
Ғалабали сарияни давом эттиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, бироқ бир кун келиб мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин. Хозирда, баҳсларнинг биринчи бўлимида фаолроқ иштирок этишни йўлга қўйишимиз даркор, - деди Эмери.
Фикрлар