Эмери Мустафидан норози
The Telegraph хабарига кўра, Унаи Эмери германиялик футболчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва уни ёзда трансферга қўйишни истамоқда.
Илгарироқ "тўпчилар" ёзги трансфер бозорида янги футболчи ҳарид қилиш учун 51 млн евро ажратгани борасида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Мустафи 2016 йил "Валенсия"дан 40 млн евро эвазига Лондонга кўчиб ўтган эди. Жорий йилги мавсумда 26 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасида 21 баҳсда иштирок этди ва 2 та гол киритиб, 6 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.
Фикрлар