
Эмери: Неймар ПСЖ сафида жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлади
ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери Неймар борасида ОАВда тарқалган турли хабарларга қарамасдан, унинг парижликлар сафида қолишига ишонч билдирди.
Илгарироқ, бразилиялик футболчи ПСЖда бахтли эмаслиги ва 32 ёшли Роналдунинг ўрнига “Реал”га ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ Эмери 25 ёшли футболчи жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишини ва бундай шарафга айнан ПСЖда эришишига ишонишини айтиб ўтди.
“У майдонда ва умуман жамоадаги шериклари билан бахтли. У жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлади. Бу аниқ. Бироқ у бундай номга шу ерда эришади”, – деб испаниялик мураббийнинг сўзларини келтириб ўтди Goal.com сайти.
Фикрлар