
Машҳур легионеримиз жамоасини ўзгартиради!
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бу мавсум Қозоғистон Премьер-лигасида Туркистон вилоятининг “Турон” жамоасига мухлислик қилаётган эди.
Бу клуб мавсум бошидан ўз олдига катта мақсадларни қўйиб, юқори ўринлар учун курашиши кутилган эди. Раҳбарият таркибни шакллантиришда ўзбек футболи мактабининг тўрт нафар тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди.
Хусусан, 2022 йили “Ордабаси” сафида Қозоғистон чемпиони бўлган Шаҳбоз Умаров, “Пахтакор” тарбияланувчиси Беҳруз Асқаров, илгари бу мамлакатда тўп тепган Одилжон Абдумажидов ва тажрибали ҳимоячи Хуршид Мухторов туркистонликлар таркибига бориб қўшилди.
Бироқ кейинчалик клубда турли муаммолар юзага келди. Матбуотда “Турон” легионерларга маош тўлай олмаётгани ҳақида маълумотлар чиқа бошлади.
Охир-оқибат бош мураббий Виталий Жуковский яқинда ўз штаби билан клубни тарк этди. Унинг ўрнини эгаллаган Ренат Абдулин маҳаллий футболчиларга таянишини билдирди. Хусусан, 14 июнь куни бўлган чемпионат ўйинида янги бош мураббий “Женис”га қарши баҳсда фақат қозоғистонлик футболчиларни майдонга туширди.
Ба вазиятдан келиб чиқиб, “Турон”нинг етакчиси ўйинчиси ҳисобланган Шаҳбоз Умаровга дарров таклиф тушди. Мавсумни муваффақиятсиз ўтказаётган “Женис” ўзбек футболчиси ёрдамида ҳолатни ўнглашга қарор қилган.
Маълум бўлишича, пойтахт клуби анчадан бери ўзбекистонлик ҳужумкор футболчини кузатиб келган ва айнан Умаров жамоа ўйинларида ижобий бурилиш ясай олишига ишонч билдирмоқда.
Бундан ташқари, “Женис” мавсум бошида яна бир ўзбекистонлик ҳужумчи Жасурбек Яхшибоев билан ҳам музокара олиб борган эди. Лекин Жасур ўшанда Эрон чемпионатидан келган таклифни қабул қилишни маъқул кўрганди.
Таъкидлаш жоизки, агар “Турон”нинг янги мураббийи фақат маҳаллий ўйинчилар хизматидан фойдаланиш фикрида қатъий турадиган бўлса, жамоадаги легионер келажаги ҳақида ўйлаб кўриши керак бўлади. Чунки бу клуб мавсум бошида Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Черногориядан жами 12 нафар футболчини рўйхатдан ўтказган.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Туркистон вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган тўрт нафар ўзбек легионерларининг бари асосий таркиб ўйинчилари ҳисоблагади.
Хусусан, “Женис” нишонига тушган 26 ёшли ҳужумкор футболчи Шаҳбоз Умаров “Турон” сафида Премьер-лига ва мамлакат кубоги доирасида жамт ўнта учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ва учта ассист ёздириб қўйди.
“Пахтакор”дан ижарага олинган 22 ёшли универсал футболчи Беҳруз Асқаров эса, 12 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Икки ўзбек ҳимоячисининг ҳам жамоага қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этиш лозим. 31 ёшли Хуршид Мухторов чемпионат ва кубок учрашувларида 12 маротаба майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари битта гол ҳам урди.
24 ёшли Одилжон Абдумажидов эса, шу пайтга қадар ҳар икки мусобақада умумий ҳисобда 13 та учрашувда тўп тепди.
Роналду Машариповга: Нима, сен Мессининг мухлисимисан?!
Файзуллаев: Скаутлар аргентиналик ҳимоячини кўргани келиб, Ҳусановни олиб кетишди
Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...
Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!
Фикрлар