
Гвардиола, шу футболчини бизга бер!
“Манчестер Сити”нинг энг машҳур ўйинчиларидан Жек Грилиш янги мавсумни бошқа жамоа сафида бошлаши кутилмоқда.
“Шаҳарликлар” ўз даврида Англиянинг энг зўр ҳужумкор футболчиларидан бири сифатижда эътироф этилган Грилишни 2021 йили рекорд сумма – 117,5 миллион еврога “Астон Вилла”дан олиб келган эди.
Грилиш Манчестерга келганидан кейин аввалги даражада ўйини намойиш қила олмаяпти. Хосеп Гвардиоланинг 30 ёшли ўйинчига ишончи қолмади ва жамоадан кетишини тавсия қилди.
Айни пайтда Жек Грилишга бир неча клуб харидор. Улар орасида “Эвертон”нинг мақсади ва ҳаракатлари жиддий.
“Эвертон” раҳбарияти Грилишга ўз лойиҳасида марказий роллардан бирини беришга тайёр. Улар бу ўйинчи жамоанинг рақобатбардошлигини кўтара олишига ишонишмоқда.
Fichajes нашрининг маълум қилишича, айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий кечмоқда. Грилишнинг ўзи ҳам Манчестерни тарк этишга қарши эмас. Бу омил трансферни осонлаштиради.
Фикрлар