Эмери: Ўзилнинг терма жамоадан кетиши бу унинг шахсий қарори ва биз уни ҳурмат қилишимиз керак
Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Унаи Эмери танқидлар сабаб Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга мажбур бўлган шогирди Месут Ўзилга далда берди.
“Бу ер унинг ўз уйи эканлиги ва биз унинг оиласи эканлигимизни ҳис қилишини истаймиз. Жамоамизда шундай футболчи борлигидан хурсандмиз. Бу ердаги барча жамоадошлари унга доимо хурмат билан муносабатда бўлишади.
Ўзилнинг терма жамоадан кетиши бу унинг шахсий қарори ва биз уни хурмат қилишимиз керак. Месут шундай қилса ўзи учун яхши бўлади деб ҳисоблади. Энди эса биз унга ёрдам беришимиз керак”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзил Туркия президенти Режеп Эрдоган билан тушган сурати учун танқидларга учраган эди.
Фикрлар