Эронда "Аугсбург" - "Бавария" ўйини намойиш этилмади

Хабарингиз бор "Бавария" Бундеслиганинг 22-турида меҳмонда "Аугсбург" (3:2) устидан муҳим ғалабага эришди.

Ушбу баҳс Эрон телеканаллари орқали намойиш этилиши керак эди. Бироқ, ушбу учрашувни аёл рефери Бибиана Штайнхаус бошқаргани учун ўйин трансляцияси бекор қилинди ва умуман кўрсатилмади.

Гап шундаки Штайнхаус шу куни футболчилар сингари калта шортикда эди. Бироқ, Эронда бундай кадрларни намойиш этиш қатъиян ман этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!