
Эшли Янг: МЮ илк дақиқалардан охиригача ёмон ўйнади
“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Эшли Янг “Брайтон”га қарши (0:1) кечган АПЛ 35-тур ўйинидан кейин ўз фирклари билан ўртоқлашди.
“Биз илк дақиқалардан охиригача ёмон ўйнадик. Ўйин якунида рақибга босим ўтказдик, аммо учрашувни бу тарзда бошлаганда ғалабага эришиш қийин. Натижадан афсусдамиз. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак”, – деди Янг.
“Манчестер Юнайтед” АПЛ 36-туридан кейин 77 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Унинг энг яқин таъқибчилари “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” мос равишда 72 ва 71 очкога эга.
Фикрлар