Эшли Янг МЮда яна 2 йил қолмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эшли Янг​ клуб билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 33 ёшли англиялик футболчи манкуанликлар билан келишувни яна 2 йилга узайтиришга умид қилмоқда. Қайд этиш лозимки, унинг МЮ билан шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Янг жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!