"Эспаньол" ўз сафига аргентиналик футболчини қўшиб олди
"Бенфика" ҳужумчиси Факундо Феррейра фаолиятини "Эспаньол"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра каталонияликлар 27 ёшли аргентиналик футболчини 2020 йилнинг ёзигача ижарага олишди.
Маълумот учун, Феррейра “Бенфика” сафига ўтган ёз эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум лиссабонликлар сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар