“Эвертон” “Барселона” футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Люка Динь расман "Эвертон"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда мерсисайдликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ҳозирча ушбу транспортнинг молиявий томонлари ошкор этилмаяпти. Лекин баъзи манбааларга кўра ушбу “ирисчилар” трансфер учун 20 млн евро сарфлашган. 25 ёшли франциялик футболчи эса “Эвертон” билан 5 йиллик шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Динь “Барселона” сафига 2016 йил ПСЖдан кўчиб ўтган эди. Ушбу вақт орасида эса у каталонияликлар сафида жами 46та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар