"Эвертон" Батшуайи учун "Челси"га 30 млн евро таклиф қилмоқда
“Эвертон” клуби “Валенсия”дан ижарадан қайтган “Челси” ҳужумчиси Миши Батшуайини ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлади.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича “ирисчилар” 25 ёшли бельгиялик футболчи учун “аристократлар”га 30 млн евро таклиф қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Батшуайига шунингдек “Монако” ҳам даъвогарлик қилмоқда. Аммо, улар футболчини фақатгина мавсум якунигача ижарага олишни хоҳлашмоқда.
Фикрлар