“Эвертон” МЮ ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг мавсум якунида жамоасини ўзгартириши мумкин.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли англиялик футболчига “Эвертон” клуби харидор бўлмоқда. Мерсисайдликлар Смоллингни жорий мавсум якунида эркин агентга айланганидан сўнг текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Смоллинг МЮ сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар