
"Эвертон" Пикфордни "Атлетико"га сотишга рози
Ливерпулнинг "Эвертон" клуби дарвозабони Жордан Пикфорд янги мавсумни Мадриднинг "Атлетико" жамоасида бошлаши мумкин.
Хабарларга қараганда “ирисчилар” 24 ёшли Англия терма жамоаси посбони учун 45 млн евро сўрашмоқда. Айтиш лозимки Пикфорд ёзда “матрасчилар” сафидан кетиши кутилаётган Ян Облакнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Маълумот учун, Пикфорд жорий мавсум АПЛда жами 31т учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 7тасида ўз дарвозаси даҳлсизлиги сақлаб қолишга эришган.
Фикрлар