"Эвертон" ҳужумчиси АПЛда тўпурар бўлмоқчи

"Эвертон" клуби форварди Ришарлисон янги мавсумда премьер-лига тўпурари бўлишни мақсад қилди.

“Мен ҳозир ажойиб формадаман ва премьер-лига мен учун бегона эмас. АПЛда тўпурар бўлиб, “Эвертон” билан Чемпионлар лигасига чиқмоқчиман ва Бразилия терма жамоасига чақирилмоқчиман”, - дейди 21 ёшли бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ришарлисон жорий мавсум АПЛнинг ўтган 2та турида ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Маълумот учун, “Эвертон” Ришарлисонни жорий ёз “Уотфорд”дан 39 миллион евро эвазига сотиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!