Евгений Черемисин: Ҳисоб ўйинга мос бўлди
Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг қолдирилган 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, шу куни Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган навоийликлар дарвозабони Евгений Черемисин ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Аммо буни ҳеч ким голга айлантира олмади. Ҳисоб ўйинга мос бўлди. Муҳими, мағлубиятга учрамадик. Дуранг ҳам яхши натижа. Аммо ғалаба қозона олмаслик ҳам яхши эмас”, - дейди тажрибали дарвозабон.
Фикрлар