Евгения Родина имкониятни бой берди
Россиялик теннисчи Евгения Родина Будапештда ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида бош соврин учун курашдан чиқди.
Евгения мазкур даврада руминиялик Ирина-Камелия Бегуга қарши кортга чиқиб, якунда 2:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Энди "Hungarian Ladies Open" турнирида Бегу россиялик Анна Блинкова, ёки чехиялик Маркета Вондроушовага қарши кортга чиқади.
Фикрлар