Эвра ўз хизматларини "Ювентус"га таклиф этди

Corriere di Torinо нашри айнан бу ҳақда хабар бермоқда. Маълумот учун, 37 ёшли футболчи 2014-2016 йилларда  ҳам "кекса синьора" сафида тўп тепган эди. У ҳозирда эркин агент  мақомидадир.

Эвранинг сўнгги жамоаси "Вест Хэм Юнайтед" бўлган эди. Лондонда франциялик футбллчи 5 та баҳсда майдонга тушди холос.

"Ювентус" эса айни вақтда таркиб билан боғлиқ муаммога дуч келган. Ҳимоячилар Леонардро Бонуччи, Жоржо Кьеллини ва Андреа Бардзальилар жароҳатлари боис туринликларга ёрдам бера олишмаяпти. Меҳди Бенатия эса Қатарнинг "Ал-Дуҳайл" клуби сафига кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!