Еврокубокларда хет-трик қайд этган илк япониялик футболчи ҳақида эшитдингизми?
Австриянинг "Ред Булл Зальцбург" клуби форварди Такуми Минамино ноёб натижани қайд этди.
Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчи еврокубокларда хет-трик қайд этган илк япониялик футболчига айланди.
Эслатиб ўтиш лозимки, Минамино ўзининг тарихий натижасини Европа лигасининг "Русенборг"га қарши баҳсида қайд этди. Якунда унинг жамоаси 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Такуми Минамино УЕФА томонадин Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси номига даъвогарлар қаторига киритилди.
Фикрлар