Европа лигаси. "Севилья" сафарда чех клубини енгди ва гуруҳ босқичига чиқиш учун муҳим қадам ташлади

Бундан бироз аввалроқ УЕФА Европа лигаси сўнгги саралаш раунди плей-оффидан ўрин олган Чехиянинг “Сигма” ҳамда Испаниянинг “Севилья” клублари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган учрашув якунда нисбатан тажрибалироқ ҳисобланган андалусияликларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

“Сигма” Чехия – “Севилья” Испания 0:1 (0:0, 0:1)

23 август, «Андрувстадион»

Гол: 0:1 – 84 Сарабия.

“Сигма” – Бухта, Штерба, Емелка, Вепржек, Сладки, Гоуска, Плшек (Дворжак, 85), Калвах, Заградничек (Гала, 87), Фалта, Нешпор (Тексл, 79).

“Севилья” – Вацлик, Беррокаль, Ньяньон, Арана, Алеиш Видаль (Навас, 71), Гоналон, Амаду (Гомес, 71), Сарабия, Банега, Нолито (Андре Силва, 66), Муриэль.

Огоҳлантиришлар: Арана (67), Сладки (73), Банега (74), Муриэль (90), Сарабия (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!