Европа лигасида 1/8 финалнинг дастлабки иштирокчиси аниқланди

Андалусиядаги "Рамон Санчес Писхуан" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли  ғалабани қўлга киритишди.

20-дақиқада Виссам бен-Йеддер ҳисобни очди. 78-дақиқада эса Пабло Сарабия иккинчи голни киритди. Бунга қадар эса "Севилья"дан Франко Васкес (60-дақиқа), "Лацио"дан эса Адам Марусик (71-дақиқа)лар майдондан четлатилган эдилар.

Шу тариқа, Томаш Вацлик бошлиқ "Севилья" бу мавсум Европа лигасида 1/8 финал чиққан дастлабки жамоага айланишди. Эслатиб ўтамиз, Римда кечган дастлабки беллашувда ҳам унинг шогирдлари 1:0 ҳисобида зафар қучган эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!