Европа лигасида ҳафта футболчиси аниқланди
Ads

Хабарингиз бор кеча УЕФА Европа лигасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича ўтказилган сўровнома якунларига кўра “Ренн” клуби футболчиси Исмаил Сарр ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилган. Қайд этиш лозимки, 20 ёшли сенегаллик футболчи кеча “Астана”га (2:0) қарши баҳсда дубль қайд этиб жамоасига ғалаба олиб келган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу номга Саррдан ташқари шунингдек Виссам Бен-Йеддер ("Севилья"), Доминик Кор ("Байер") ҳамда Сандер Бергелар ("Генк") ҳам даъвогарлик қилишган эди.