Европа лигасида ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди

УЕФА Европа лигасининг 3-турида ўзини яхши кўрсатган тўрт футболчи номини маълум қилди. Булар "Ред Булл Зальцбург" ҳужумчиси Мунас Даббур, "Челси" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик, "Бетис" хавбеки Жовани Ло Чельсо ва "Фенербахче" форварди Михаэль Фрайлардир. Айни дамда юқорида номи тилга олинган тўрт футболчидан қай бири ҳафта футболчиси бўлиши борасида сўровнома ўтказилмоқда.

Даббур "Русенборг"га қарши ўйинда (3:0) дубль қайд этди. Лофтус-Чик эса БАТЭ дарвозасини уч марта ишғол этишга эришди. Ло Чельсо эса "Милан" билан кечган учрашувда гол киритди ва яна бир голга ассистентлик қилди. "Фенербахче" футболчиси Фрай ҳисобида ҳам худди шундак кўрсаткич бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!