Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси эълон қилинди (ФОТО)

Грециянинг ПАОК клуби форварди Лео Жаба Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра 20 ёшли бразилиялик футболчи Альфредо Морелос ("Рейнджерс"), Патрик Кутроне ("Милан") ва Ислам Слиманиларни ("Фенербахче") ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Жаба кеча БАТЭга қарши ўтказилган баҳсда ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!