"Эйбар" раҳбарлари "Барселона"нинг айтганини қилмади

CHERY AUTO

 

Tecno
 

Каталониянинг "Барселона" клуби қанот ҳимоячиси Алейкс Видалнинг оғир жароҳат олгани туфайли унинг ўрнини тўлдириш мақсадида тажрибали ҳимоячи қидираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Қанот ҳимоячисига жиддий эҳтиёж сезаётган "Барселона" раҳбарияти "Эйбар" футболчиси Андер Капани ижарага олиш учун ушбу клубга мурожаат қилди. Бироқ "Эйбар" раҳбарлари каталонияликларнинг 2 миллион евролик таклифини рад қилиб, футболчини "Барселона"га жўнатмади.

Андер Капа жорий мавсумда Испания чемпионатида 16 та учрашувда тўп сурган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!